

Швейцариялик футболчининг клуб билан тузган шартномаси жорий мавсум охирида тугайди. “Бўрилар” унинг хариди учун 10 млн евродан воз кечишга тайёр.
Фройлер 2016 йил январидан бери бергамоликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. У 2021/22 йилги мавсум А Серияда 13 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. ЕЧЛда эса 29 ёшли хавбек 6 баҳсда 1+1 натижага эришди.



