"Астана" устози: "Футболчиларимиз давлат мукофотларига муносиб"

Aslanov Jasurbek
26 авг 2016
"Астана" бош мураббийи Станимир Стойлов жамоасининг Европа лигаси гуруҳ босқичига чиққани ҳақида фикр билдирди.

Икки учрашув натижасига кўра Қозоғистон клуби БАТЭни мағлуб этди.

"Бу йил катта иш бажардик. Икки йил кетма-кет еврокубок гуруҳ босқичига чиқяпмиз. Қаердадир омадимиз келди. БАТЭ яхшироқ ўйнади. Футболчиларимиз давлат мукофотларига муносиб.

Гуруҳ босқичидаги вазифа? Ҳозирча мақсадимиз - яхши ўйин намойиш этиш. Эртанги қуръани кутиш керак" - дейди Стойлов.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Прессбол