UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  0 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  9 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  8 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  24 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  1 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  479 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  1 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  27

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор-фарм" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Дастлабки бўлимда ҳам вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз сони янада кўпайди ва иккита гол киритдик. "Навбаҳор-фарм" бутун ўйин давомида бизга бўш худудлар тақдим этмасликлари қийин эди. Сўнги дақиқаларда имкониятларимиз бўлди, фойдаландик ва ғалабага эришдик.

- Петровнинг захирада қолганлигига сабаб нима?

- Петров маҳоратли футболчи. Унда кичик жароҳат бор ва шу сабабдан ҳам уни захирадан майдонга туширдик.

- "Машъал" охирги ўйинларда сўнгги дақиқаларга келиб гол ураяпти. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Йўқ, бундай кўрсатма бермаймиз. Ўйин бошиданоқ гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ фойдалана олмадик. Йигитлар сўнгги дақиқаларда ирода кўрсатиш учун ўзида куч топа олаётгани бизни хурсанд қилади.

- Мавсум ўртасида жамоага келиб қўшилдингиз. Раҳбариятнинг муносабати қандай ва Сизга қанақа вазифа қўйилган?

- Раҳбарият футбол учун барча шароитни яратиб берган. Вазифани бажариш ўз қўлимизда. Минимум вазифамиз кучли бешликка кириш ва Суперлига йўлида охиригача курашамиз.

- "Машъал"нинг кучли учликка кириш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкон бор. Бироқ бизда ҳозир ҳужум билан боғлиқ муаммоларимиз мавжуд. Ўйинлар давомида кучайиб борамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика