UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Инфантино ASEAN Кубогини тақдим этди  0 19:25"Бухоро" "Пахтакор"дан реванш оладими ёхуд "шалпангқулоқ" кимга насиб этади?  5 19:25Суперлига. "Сурхон" – "Андижон" 4:0 (Матнли трансляция)  36 19:11Россия терма жамоаси футболчисини ўғирлаб кетмоқчи бўлишди  0 18:49Айбек Нурбаев: "Локомотив"ни мағлуб этишга кучимиз етмайди"  1 18:32Мирко Йеличич: "Жайхун"да босим йўқ, улар бемалол футбол ўйнашлари мумкин. Бизда эса вазифа футболчиларга бироз босим бермоқда"  0 18:20Халқаро майдонда фаолият олиб борувчи ўзбекистонлик мутахассислар сони ортди  0 18:09Шавкат Юсупов: "Охирги икки учрашувда максимал очко йиғишга ҳаракат қиламиз"  3 17:54Неъматулла Қуттибоев: "Суперлига йўлланмаси учун охиригача кураш олиб борамиз"  2 17:20Про лига. "ФарДУ" "Арал" билан муроса кўчасини танлади, "Локомотив" "Жайхун" дарвозасига 5 та тўп киритди  0 17:02Расман: "Ювентус" Тудорни истеъфога чиқарди  13 16:23"Сўғдиёна" сўнгги икки уй учрашувини Жиззахда ўтказмайди  3 15:55"Барселона" — Мбаппенинг "севимли" жамоаси  36 15:25"Манчестер Сити"да Гвардиоланинг давомчиси ким бўлади?  2 14:50Винисиус: "Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни"  6

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда ҳам куч топа олаётганликлари бизни хурсанд қилади"

Про-лиганинг 18-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор-фарм" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин бўлди. Дастлабки бўлимда ҳам вазиятлар яратдик, бироқ фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда вазиятларимиз сони янада кўпайди ва иккита гол киритдик. "Навбаҳор-фарм" бутун ўйин давомида бизга бўш худудлар тақдим этмасликлари қийин эди. Сўнги дақиқаларда имкониятларимиз бўлди, фойдаландик ва ғалабага эришдик.

- Петровнинг захирада қолганлигига сабаб нима?

- Петров маҳоратли футболчи. Унда кичик жароҳат бор ва шу сабабдан ҳам уни захирадан майдонга туширдик.

- "Машъал" охирги ўйинларда сўнгги дақиқаларга келиб гол ураяпти. Бу сизнинг кўрсатмангизми?

- Йўқ, бундай кўрсатма бермаймиз. Ўйин бошиданоқ гол уришга ҳаракат қилдик, бироқ фойдалана олмадик. Йигитлар сўнгги дақиқаларда ирода кўрсатиш учун ўзида куч топа олаётгани бизни хурсанд қилади.

- Мавсум ўртасида жамоага келиб қўшилдингиз. Раҳбариятнинг муносабати қандай ва Сизга қанақа вазифа қўйилган?

- Раҳбарият футбол учун барча шароитни яратиб берган. Вазифани бажариш ўз қўлимизда. Минимум вазифамиз кучли бешликка кириш ва Суперлига йўлида охиригача курашамиз.

- "Машъал"нинг кучли учликка кириш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкон бор. Бироқ бизда ҳозир ҳужум билан боғлиқ муаммоларимиз мавжуд. Ўйинлар давомида кучайиб борамиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика