UZ

Сўнгги янгиликлар

01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  20 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  14 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  1 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик"

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Меҳмонлар бугунги ўйинда ҳимоявий услубни танлашди. Рақибнинг қарши ҳужумларида хатога йўл қўймасликка уриндик. Дастлабки голли вазият бизнинг жамоа томонидан яратилди, бироқ фойдалана олмадик. Аксинча "Қизилқум" жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларни амалга оширдик, мағлубиятдан қутулиш учун чораларни қўлладик. Ҳисобни тенглаштиришга эришдик, бироқ қўшимча бўлимларда маҳоратли футболчилар етишмагани сабаб иккита гол ўтказиб юбордик. 

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг фаоллиги ўйинда ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди. Асосий вақтда ҳар икки жамоа тенг ўйин намойиш этаётганди. Қўшимча бўлимларда жамоангиз йигитлари чарчаб қолишдими?

- Гол урган вазиятимизда захирадан қўшилган футболчилар яхши ўйнашди. Суперлига жамоасига қарши ҳимояни зич ушлашга ҳаракат қилдик, бироқ бизга озроқ тезлик етишмади. Бунда фақат тез югуришни эмас, тез фикрлашни ҳам назарда тутаяпман. Ҳозирги футбол майдонда барқарорликни талаб этади. Бир-икки вазиятда ўзини кўрсатиб кейин майдонда кўринмай қолиш орқали ғалабага эришиш қийин.

- "Қизилқум" бугун захира дарвозабонисиз ва легионерларсиз ўйнади. "Қизилқум"ни маҳаллий футболчилардан иборат таркибининг ҳам "Машъал"дан устун жиҳатлари борми?

- Ўйин тенгма-тенг ўтди. Футболда маҳорат ва ноодатий фикрлаш даражаси барибир сезилади. Биз рақиб футболчиларни ҳам ўргандик. Хатолар бўлди, футболчиларнинг чарчаб қолган ҳолатлари ҳам бўлди. Муҳаммадали Ғиёсов, кейинчалик Файзулло Жуманқўзиевнинг ўйинга қўшилиши "Қизилқум" ҳужумларини кучайтирди. Тўпни тепиб юбориш қийин иш эмас, балки ўша гол ўтказиб юборилган вазиятларда ҳимоячилар чарчаб қолишгандир.

- "Машъал"да қўшимча бўлимлар режаси бормиди?

- Йўқ, биз буни режа қилмагандик. Аслида ҳужумга Хумоюн Муртозаевни туширишни мақсад қилгандик, бироқ унинг дисквалификацияси бугунги учрашувни ҳам ўтказиб юборишига сабаб бўлди. Олдинги учрашувда унинг лицензиясини қайтариб беришганди. Бироқ, ўйинга яқин қолганда у бугун ҳам ўйнамаслиги маълум бўлди. Қисқа фурсат ичида бошқа ҳужумчини майдонга туширишга тўғри келди. Балки Муртозаев ўйнаганида ҳужумдаги имкониятларимиз янада кўпроқ бўларди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика