UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  3 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  4 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  1 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  7 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  2 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  4 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1

Асрор Алиқулов: "Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача асабий ҳолатда бўлдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ўйиннинг сўнгги дақиқаларигача асабий ҳолатда бўлдик"

Про-лиганинг қолдирилган 16-тури доирасидаги "Шўртан" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда биз анчадан буён ғалаба қозона олмай келаётгандик. Бугун биз учун ғалаба зарур эди. Дастлабки дақиқаларданоқ ўйин тизгинини назоратга олишга уриндик. Биринчи бўлим охирларига келиб ўйинимиз сустлашди ва меҳмонларда ҳам имкониятлар юзага кела бошлади. Иккинчи бўлимда йўл қўйилган хатолардан хулоса чиқариб ҳаракат қилдик. Аммо 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмадик. Бутун мураббийлар штаби ва жамоа аъзоларини ва мухлисларни асабий холатда ушлаб турдик деб айтсам тўғри бўлади.

- Жамоа вазиятларни кўп яратди, аммо уларнинг барчасидан ҳам фойдалана олмади. Бунинг сабабини қандай изохлайсиз?

- Йил бошида Муҳриддин Зоиров эндигина профессионал футболга кириб келганида сизлар унинг ҳаракатларидан қониқмасдан кўп савол берардинглар. У билан кўп ишладик, голлар ура бошлади. Бироқ орада ўз имкониятлари доирасида ўйнай олмай қолди. Ҳозир аввалги холатига қайта олмаяпти. Ўзига боғлиқ, яхши ҳаракат қилиши керак. Балки юлдузлик касаллигига учради десак тўғри бўлар. Ҳужумкор футболчи билан ўйнасак, марказ очилиб қолиши мумкин. "Ғиждувон" тўпни яхши назорат қила олади, шу сабабдан биз ўйинга шу услубни танладик.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика