UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Райс "Олтин тўп"ни олиши мумкинми? Артета жавоб берди  0 22:52Андерсон Талиска: "Саудия чемпионати МЛСдан кучсиз эмас. Месси жамоаси у ерда 6:0га ютқазганди"  5 22:13Флик: "Ямал бу ўйинни унутиши керак"  1 21:48Дитмар Хаманн: "Бавария" Европанинг энг яхши жамоасига ютқазди"  0 21:25Луи Саа: "Мактомини "Барселона" ёки "Реал"га ўтиши керак"  6 20:54Ханс-Дитер Флик ҳимоядаги ўйин ҳақида: "Бу бизнинг услубимиз"  2 20:38"Goal" ЕЧЛ учун асосий фаворитлар рейтингини янгилади  12 20:15Пьянич "бутсаларини михга илди"  3 19:55Томори: "Ибрагимович — мен кўрган энг рақобатбардош футболчи"  0 19:35Эрон чемпионати. "Персеполис" "Шамс Азар"ни мағлуб этиб, етакчиликни қўлга олди, Остон Ўруновдан гол!  7 18:58"Манчестер Сити" "Эльче" ярим ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 18:32"Сўғдиёна"да узоқ йил ўйнаган Митрович жамоадан кетди  7 18:07Эрон АҚШнинг виза чекловлари туфайли ЖЧ-2026 қуръа маросимини бойкот қилди  14 17:40"Замин" — Биринчи лига ғолиби!  3 17:24"Арсенал", "Барселона" ва "Ливерпуль" "Лейпциг" ярим ҳимоячисига даъвогар  1

Асрор Алиқулов: "Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Шўртан" – "Андижон II" (3:0) баҳсидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрларини билдирди.


- Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир кечишини билардик. Йигитлар астойдил курашишди. Ўйлайманки, мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. "Андижон II" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман. Уларнинг футболчилари анча курашувчан йигитлар эканликларини кўрсатишди.

- Узоқ муддатли танаффусдан кейин Бекзод Сувоновни майдонга туширдингиз. У билдирилган ишончни оқлай олдими?

- Бекзодга олдинроқ ҳам бир ўйинда имконият бергандик. У машғулотларда астойдил меҳнат қилмоқда. Ўйлайманки, яхши ўйин ўтказди. Ундан кўпроқ ҳужумга ўтишини талаб қилгандик. Ҳали яхши ўйинлари олдинда, деб ўйлайман.

- Муҳриддин Зоировнинг чемпионатдаги ўйинлари унча қовушмаётганди, лекин бугун дубль қайд этишга эришди. У билан индивидуал ишланиб, алоҳида кўрсатмалар берилганмиди?

- Ўзи ҳар бир футболчи билан индивидуал равишда ишлаймиз. Рақиб Биринчи лига жамоаси эди, шуни ҳам ҳисобга олиш керак. Биз босим қилдик ва бу фойда берди. Муҳриддинда яна бошқа вазиятлар юзага келганди, унинг ёрқин ўйинлари ҳали олдинда.

-  "Андижон II" 2 та ҳужумчи билан, "Шўртан" эса 1 та ҳужумчи билан майдонга тушди. Тезкор гол уриш учун 2 та ҳужумчини майдонга туширсангиз бўлмасмиди?

- 2 та ҳужумчи билан ўйнадингиз дегани, бу кўп имконият яратасиз дегани эмас. Биз кўпроқ бўшлиқлардан фойдаланишни хоҳлаймиз. 1 та ҳужумчи рақиб ҳимоячиларини хато қилишга ундаши керак. Биз шу боис бугунги тактикада ўйнадик.

- Гуруҳдаги вазият хусусида нима дея оласиз?

- Гуруҳдаги вазият тақдири охирги ўйинга боғлиқ. Гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз.

- "Олимпик" билан ўйинда "Шўртан"нинг имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Кўрдингиз, "Олимпик" кеча "Турон"га ҳеч қандай имконият қолдирмади. Кўп жамоалар ротацияга қўл уришмоқда. Сўнгги ўйин ҳақида олдиндан бир нима дейиш қийин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика