Асрор Алиқулов: "Ғалабани "Миллий банк"ка бағишлаймиз"

Administrator
10 сен 2023
Про лига 17-туридан ўрин олган "Юниред" – "Машъал" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ўйиндан олдинги тайёргарликда биз кучли бешликка киришни мақсад қилгандик. Бугунги ғалаба имкониятларимизни оширарди. Ўйин оғир ўтди десак, тўғри бўлади. Ҳисобда ортда бордик, кейин тенглаштирдик, охирида эса ғалабани илиб кетдик. Ғалабани бош ҳомийимиз "Миллий банк"нинг 32 йиллигига бағишлаймиз. Йигитлар ҳам 3:2 – 32 деб ўхшатиш қилишаётганди. Ғалабани ҳомийимизга бағишлаймиз", -дейди Асрор Алиқулов.


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia