UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  19 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  3 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"

Суперлига 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан сўнг (6:0) муборакликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин бошидан концентрацияни йўқотдик ва гол ўтказиб юбордик. Мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик, аммо яна голлар ўтказиб юбордик. Таркиб танлашда ҳам хатога йўл қўйдик" - деди Асрор Алиқулов бугунги баҳс ҳақида.

- Ҳимоядаги жуда-жуда кўп хатолар бўлди. Бунга сабаб нима?

- "Навбаҳор"да тезкор Одилов ва Жиянов бор. Улар тезкорлиги ҳақида футболчиларга айтгандим, аммо биз кўп тўп йўқотдик. "Навбаҳор"нинг энг кучли қуролини ишга солишига қўйиб бердик. Улар қарши ҳужумга чиқиб кетишди.

- Трансферлар ойнасида "Машъал" кучаядими?

- Бу ҳақда кўп сўрашади ва мен ҳар доим кучайишимиз шарт, дея жавоб бераман. Айрим бир вазиятларда футболчиларимизга қобилият етишмайди. Суперлигада темп жуда баланд, бундай босим ва темп остида ўйнай оладиган футболчилар керак. Иккинчи даврада шу савияга мос футболчиларни олишимиз керак.

- "Машъал"нинг бугун ўйини чиқмади. 1996 йили "Навбаҳор" 8:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу "Навбаҳор"нинг иккинчи йирик ғалабаси. Бундай йирик ҳисобдаги мағлубиятнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Ўтган учрашувда жамоангиз "Нефтчи"ни мағлуб этган эди. 0:6 ҳисобидаги мағлубиятнинг сабаби нимада?

- Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона, холос. Ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўриш масаласи. Биз рақиб тезкор эканлигини билар эдик. Қайсидир вазиятга эътиборлироқ бўлишимиз керак эди, қолган вазиятларда эса маҳорат етишмади. "Навбаҳор" жамоасининг маҳоратини ҳам ҳисобга олиш керак. Бирга-бир вазиятларда улар ютиб чиқаверишди. Икки қанот футболчилари ва Ғуломов жуда яхши ўйнашди. Биз тайёр эмас эдик. Ҳар томонлама "Навбаҳор"га ютқаздик.

- Кўп мураббийлар жамоаси мағлуб бўлганида об-ҳаво ёки бошқа сабабларни айтар эди. Сизнинг фикрингизча қайси жамоалар чемпионликка асосий даъвогар ва қайси клублар Суперлигани тарк этиши мумкин?

- Фаворитлар - "Насаф", "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Навбаҳор". ОКМКни ҳам эсдан чиқармаслик керак. Мусобақанинг пастки қисмида эса, иккинчи даврада ким қандай кучая олишига боғлиқ.

- Ўзбекистон Кубоги ҳақида қандай фикрдасиз?

- Кубокни кучли жамоалар тарк этди. "Нефтчи"га қарши ўйиндан сўнг ҳам айтган эдим. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди. Қаердадир "Нефтчи" суст ҳаракат қилди. Масалан, бугун ҳам тайёргарлик кўргандик, аммо умуман бошқача ўйин бўлди. Оддий ҳолатларда тўпни йўқотиш ва хатолар. Қайси жамоалар ғалаба қозониши ҳақида олдиндан фикр билдириш қийин.

- "Машъал" жамоасининг Суперлигадаги мақсадлари қандай?

- Биз Суперлигага қайтдик. Мақсадимиз ўз ўрнимизни сақлаб қолиш.

- "Машъал" клубининг яхши академияси бор. Ушбу ёш футболчиларни таркибда кўрамизми?

- Селекция масаласида гапиришим мумкин. Биз Суперлигада қатнашишимиз бироз кечроқ ҳал бўлди. Шу сабабли, биз трансферларга кеч киришдик. Биз клубсиз қолиб кетган футболчилар билан шартнома туздик. Ёшларимизга ҳам эътибор бор, аммо Суперлигада даражасида ўйнай оладиган футболчилар йўқ. Яқин келажакда, "Машъал" жамоасидан ҳам ёш ва иқтидорли футболчилар етишиб чиқади.

- "Навбаҳор"ни ўрганган эдик дедингиз. ОКМК ҳам ўтган учрашувда ҳужумкор футбол билан бошлади, аммо биринчи бўлиб гол ўтказиб юборди. Бугун "Машъал" ҳам ҳужумга ўтди ва дастлабки қарши ҳужумдаёқ ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди. "Машъал"нинг бугунги учрашувга тайёрлаган режаси қандай эди?

- Бизда босим уюштириш мақсади йўқ эди. Биринчи вазият бизда бўлди. Бирга-бир имкониятга эга бўлган эдик, аммо гол кирита олмадик. Ўша вазият учрашувдаги бурилиш нуқтаси бўлиши мумкин эди. Гол ўтказиб юбордик ва ўша вазиятда сусткашликка йўл қўйдик. Иккинчи голга ҳам тайёргарлик кўрган эдик. Жиянов кўпроқ ҳимоячилар ортидан очилишини билардик. Биринчи бўлимдан сўнг ўйин натижаси ҳал бўлган эди. Футболчиларнинг савияси ва руҳий жиҳати бунга сабаб бўлди.

- "Машъал"га берилаётган эътибор қандай ва клуб ичидаги муҳит ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Кўпчилик шу масала билан қизиқмоқда. Бизда ҳомий бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ. Ойликлар ўз вақтида тўланмоқда. Ички муҳит ҳам ёмон эмас. Кўп ротация қиляпмиз. Бугунги мағлубиятни унутишимиз ва кейинги учрашувга тайёрланишимиз керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика