UZ

Асосий жанглар бошланмоқда. Унда "ўлдирасан" ёки "ўласан" Янгиликлар

Асосий жанглар бошланмоқда. Унда "ўлдирасан" ёки "ўласан"

Бугун, 26 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида Нимчорак финал беллашувларига старт берилади.

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" ўзининг 1/8 финалдаги ўйинини айнан бугун Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қарши ўтказади.

Пахтакор

Драган Черан - 43', Эрен Дердийок - 47'

AFC Лига чемпионов Азии. Финалный этап . 1/8-тур

26/09/2020, 22:45

1
:
2
Тугади

Эстеглал Тегеран

Ali Karimi - 32'

45'
90'
5'  Игорь Кримец
43'  Драган Черан
43'  Khoziakbar Alidzhanov
47'  Эрен Дердийок
47'  Dostonbek Khamdamov
73'  Эрен Дердийок (Игорь Сергеев)
73'  Dostonbek Khamdamov (Javokhir Sidikov)
84'  Eldorbek Suyunov
84'  Sardor Sabirkhodjaev (Владимир Казак)
89'  Farrukh Sayfiev
90'  Farrukh Sayfiev (Sherzod Azamov)
90'  Khoziakbar Alidzhanov (Abrorbek Ismoilov)
4'  Amir Arsalan Motahari
32'  Ali Karimi
53'  Amir Arsalan Motahari (Arash Rezavand)
68'  Farshid Esmaeili (Zakaria Moradi)
74'  Mohammad Daneshgar
77'  Arash Rezavand
79'  Masoud Rigi (Farshid Bagheri)
87'  Milad Zakipour
90'  Mehdi Ghaedi

Гуруҳ ўйинларида энг кам гол ўтказган, вазиятлар яратишда эса энг яхшилардан бири бўлган "Пахтакор"

Шота Арвеладзе шогирдлари ОЧЛ-2020да Ғарб минтақаси клублари орасида гуруҳ ўйинларида ўз дарвозаларидан бор йўғи битта тўп олиб чиқишди. Бу энг яхши натижа. Жамоа тўртта баҳсдан учтасида нолга ўйнай олди, Чемпионлар лигасида бундай натижа олқишга лойиқ. "A" гуруҳида ҳам бир жамоа ("Ал Ваҳда", БАА) мусобақадан чиқариб юборилди ва у ерда ҳам қолган 3 клубнинг тўрттадан ўйини ҳисобга олинди. "A" квартетида "Истиқлол" ва "Ал Шорта" тўрттадан гол ўтказиб юборишди, "Ал Аҳли" эса 6та. Кўриб турганингиздек, тошкентликлар ҳимояда анча тартибли ҳаракат қилишмоқда. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди.

"Пахтакор" вазиятлар яратиш борасида энг яхши жамоалардан бири бўлиб турибди. Арвеладзе шогирдлари ҳар ўйинда ўртача 9та вазият яратишмоқда. Солиштириш учун "Истиқлол" ўртача 6та вазият яратмоқда. Бу яққол голли вазиятлар эмас, умумий вазият яратиш. Жамоа ҳар икки қанотдан ҳам, марказдан ҳам хавфли ҳужум уюштириши мумкин. Ҳужумлардаги асосий таянч Драган Черан ва Жалолиддин Машарипов. Бу икки ўйинчи бир-бирини тўлдириб туради, улар биргаликда ҳаракат қилганда кучли. Улардан бири майдонга тушмай қолса, бу иккинчисининг ўйинига ҳам таъсир қилади. Яратилаётган вазиятларнинг асосий қисми ҳам айнан улар орқали юзага келади. Шу сабаб ҳам марказлашган беллашувларда айнан шу икки футболчини рақиблар диққат билан қўриқлашмоқда. Гарчи гол уришда муаммолар юзага келаётган бўлса-да, вазиятлар яратилмоқда. Агар гол ҳам, вазият ҳам бўлмаганида бу фожиа бўларди.


Устунлиги ҳам, камчилиги ҳам ҳужумда бўлган "Пахтакор"

"Шерлар"нинг ҳужумкор ўйинчилари кучли, бу уларнинг устунлиги. Тўпни назорат қилишни ёқтиришади, ҳужумларни у қанотдан бунисига кўчиришни ҳам хуш кўришади. Чап қанотдан нисбатан кўпроқ кескинлик юзага келтирилади, бу Машарипов билан боғлиқ. Лекин, футболчилар ҳужум йўналишини тезда ўзгартириб юбора олишади. Яратувчанликда ортиқча муаммо йўқдек.

Буни қарангки, жамоанинг бугунги кундаги камчилиги ҳам айнан ҳужумда бўлиб турибди. Бу вазиятларни голга айлантира олмаслик. Марказлашган тарзда ўтаётган ўйинларда Сергеев ва Дердийок керагидан ортиқ имкониятларни кўкка совуриб улгуришди. Хатто, бирга-бир ҳолатларда ҳам гол кўрмадик. Сергеев майдонда энг кўп меҳнат қиладиган ўйинчилардан бири, ҳимоячиларда доим босимда ушлаб туради, лекин энди гол ҳам урадиган пайт келди. Умид қиламиз, буёғига ҳужумчилар якунни қойиллатишади. Зеро, плей-офф учрашувларида хато қилиб бўлмайди. Ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин. Буёғига "ўлдирасан" ёки "ўласан".


Бугунги рақиблар бир-бирига жуда муносиб дейиш мумкин. Уларнинг ҳар иккиси тўпни назорат қилишни ёқтиради, иккисида ҳам бош билан жуда яхши ўйнайдиган ижрочилар етарли, иккисида ҳам ўзининг "месси"лари ("Истиқлол"да Меҳди Гаеди, "Пахтакор"да Машарипов) бор, иккиси ҳам жисмонан кучли. Ҳа, охирги жумлада муболаға ишлатганим йўқ. Ҳозирги пайтда мамлакатимиз чемпиони жисмоний ҳолати энг яхши бўлган клублардан бири. Форслар эса бу борада доим кучли бўлишган.

Негадир плей-офф ўйинлари олдидан "Пахтакор" футболчилари голларни айнан ҳал қилувчи босқичга олиб қўйишган деган умид бор. Бугундан яратилажак вазиятларга голлар ҳам ҳамроҳ бўлишини кўриш насиб қилсин. Зеро, фотоаппарат обьективлари сизларнинг гол нишонлаш кадрларингизни кутиб қолди.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +27   

Фикрлар

+8   
26 сен 16:46:53
Jch 2022
Paxtakor bugun 30 mln axoli uyida kechasi tinch uxlasin desalarin yutlarin maqulaganlar bitta plus
+6   
26 сен 16:59:43
TERMIZ TUMANI NAMUNA
PAXTAKOR NASIB CHEMPION BO‘LADI INSHAALLOH
+6   
26 сен 16:59:17
TERMIZ TUMANI NAMUNA
PAXTAKOR BUGUN YORIB TASHAYDI OLG‘A PAXTAKOR
+6   
26 сен 16:51:14
Пахтакор бос
Омад, Пахтакорга, фақат ғалаба, Ўзбекистонлик айрим футбол ишқибозларига, ичи қора, ўзини командасини қўлидан хеч нарса келмайдиган фақат ғайрили ишқибозларга фақат ютуқ тақдим қилишни Оллохдан сўраб қоламан!
+6   
26 сен 16:30:06
Kokand football city
Пахтакор бугун ютади насиб булса ва истиклолни кулига билетини бериб техронга учирворади
+3   
26 сен 17:19:26
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Агар Пахтакор бугун ютса, мен баралла айтаман: ҳа, Пахтакор ҳақиқатдан ҳам кучли экан, Осиёда ўз ўрни бор экан, деб. Агар мағлуб бўлса, қилинадиган ишлар бор эканлиги, таркиб кучайтириши, лигамизда савиясини оширилиши кераклигини айтишими мумкин. Ҳурматли, антипахтакорчилар бугун жамоа ютса, келинглар тан олайлик "шерлар" ростан ҳам кучли! Агар ютқазиб қўйган тақдирда ҳам, омад туфайли Истиқлол ютиб кетди, аслида Пахтакор зўр ўйнади, деб ўзимизни овутмайлик. Мен умуман суперлигадаги ҳеч қайси бир клуб муҳлиси эмасман. Бу мени нейтрал фикримдир. Бу фикр ҳеч қандай позитив ёки негатив кучга эга эмас !!!
+2   
26 сен 18:07:39
Диего Армандо Марадона Mexico 86
Jch 2022 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor bugun 30 mln axoli uyida kechasi tinch uxlasin desalarin yutlarin maqulaganlar bitta plus
30 mln deb albatta mubolag'a qilib ayttiz lekin shunday bo'lsa ham to'g'irlab ketmoqchi edim.Bizda taxminan 1 million odam futbolni tushunib ko'radi.O'zbekistonda futbol ko'radiganlar juda kam.30 millionni yarimi ayol kishi.Demak 15 million qoldi.15 millionni ham 4 ga bo'lamiz 3.700.000 qoldi.Sababi har birimizni futbolga qiziqmaydigan do'stlarimiz bor 4-5 ta do'stimizdan 1 tasi ko'radi futbol.Endi 3.700.000 mingni ham 3 ga bo'lamiz 1.233.333 qoldi buni ham sababi bor.Har 3 ta futbol ko'radiganlarni 2 tasi futbolni tushunmaydi shunchaki ko'radi Barsa-Realdan boshqasini bilmaydi.Bugun O'zbekiston terma jamoasi o'ynaydi ko'rasanmi desa,ha ko'raman bugun kim bilan o'ynaymiz deydi.Haqiqiy futbol muhlisi terma jamoani o'yinini oylab,yillab kutadi.Demak 1.233.333 ta.Deyarli 1MILLION.
+2   
26 сен 16:53:28
Metallurg N1
Paxtakor bugun galabangni korish nasib etsin xech bolmasa MTJ yutmaganni klubimiz yutsin bir mazza qilelik uyimizda onamizdan qolgan TOSH OYNALAR qolmadi olg'a bosinglar
+2   
26 сен 16:41:05
TOWKENT.PISKENT.MANCHESTER
tolib aka istiqlolga wpargalka qilipsizu
+2   
26 сен 16:30:08
Elyor Anvarov
omad paxtakorga
+2   
26 сен 16:29:11
Boburshoh Teshayev
Paxtakor har qanday natijada ham sen bilanman
+1   
26 сен 20:00:22
Barcelona ☆
Бундан 11 йил илгари яни 15 ёшимда бир тасодиф билан Эл Классикога кузим тушуб колувди. Илгари фудбол кормасдим умуман. Уша куни битта бурга (уша ойинда шархловчи шунака деп айтганди) галлактикосни ютган эди. Уша уша Барса ойинини кузатаман. Осио фудболини умуман кормасдим, нимага экан десам мен фудболга кизикиб бошлаганимдан бери Узб камандалари грухданам чиколмаган экан. Лекин МТЖ ойинларини умуман колдирмай корганман ортоклик учрашувлардан ташкари. Мана пандемия ёрдами билан болсахам 10 йил деганда грухдан чикибди. Мен бугун нимагадир бугунги ойинни коргим келяпти. Киссадан кисса шуки уша мени фудбол коришга мажбур килган Месси бошчилигидаги Барсани ойинини бугун Пахтакор такрорлаб мени мухлисига айлантирса ажабмас. Олга
+1   
26 сен 18:47:30
Jasur/Barselona/Bunyodkor
P I R J A N O V фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Gurux bospichida darvozadan1ta gol olib chipishdi. Al hilol 2ta urdiyu
Al hilol ikkalasiniyam oyindan tashqari holatda urganakan hisoblanmadi. Xaxaxa
+1   
26 сен 18:38:46
Jasur/Barselona/Bunyodkor
54709 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Paxtakor uzbekistonda chempion, bowqa cempionatda emas
Ozizi kamandez O'zbekistondayam chempion bolomidi, ushanchun boksga balet qilurin.
+1   
26 сен 17:18:36
☆☆Xăbíbûĺĺøh
Bugun en muhumi birinchi bolib gol urish.agar birinchi forsla ursa keyin xaqiqiy iflos oyinni boshlashadi.Umumiy qaraganda Paxtakor favarit bugun
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика