Ашраф Ҳакими фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
14 апр 2020 08:05
Янгиликлар
Ашраф Ҳакими фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли бўлган футболчи Англияда тўп тепиши мумкинлигини инкор қилмади.
“Бу кимга ҳам ёқмайди дейсиз? Қилаётган ишларимдан фахрланаман. Июнда қарор қабул қилишга тўғри келади. Бу фаолиятимдаги энг катта қадам бўлади. Назарий жиҳатдан Дортмунд билан шартномам июнда якунига етади, шундан сўнг Мадридга қайтишим керак. Ҳозирча “Реал” билан алоқага чиққаним йўқ. Аммо келажакда мен учун нима яхши бўлишини тушуниб олиш бўйича ҳам тез орада гаплашиб оламиз”, — дейди Ҳакими.
Маълумот учун, 21 ёшли футболчи жорий мавсум “Боруссия” сафида Бундеслига доирасида 25 та ўйинда қатнашиб, 3 та гол урди ва 10 та голли узатма берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар