Ашкан Дежага: "Бизда фақат Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви бор холос"
Narzulla Saydullayev
10 сен 2018
Эрон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ашкан Дежага кўпроқ ўртоқлик ўйинлари сўраб мамлакат футбол Федерациясини танқид қилди.
"Бизда фақат Ўзбекистон билан 11 сентябрь кунги ўйин бор холос. Қолган Осиё жамоалари биздан кўпроқ ўртоқлик учрашуви ўтказишади", - дейди Дежага persianfootball нашрига.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил январь ойида БААда Осиё Кубоги бўлиб ўтади.