

19 май куни Доҳада бўлиб ўтадиган учрашувда Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беради.
Маълумот учун, Қатарнинг “Лахвия” клуби “А” гуруҳида 13 очко тўплаб, биринчи ўрин билан кейинги бочқичга йўл олган. Бу гуруҳ ўйинларида Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” клуби ҳам иштирок этганди. “Ас-Саад” иккинчи ўринни эгаллаб, 1/16 босқичига йўл олган “С” гуруҳида эса “Локомотив” қатнашганди.



