

Икки мавсум Тошкент клубида ўйнаган Вильянуэва ўзидан илиқ хотирлар қолдирди. У "Бунёдкор" сафида жами 47та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол урган. Қолаверса, 2008 йил "қалдирғочлар" билан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида зафар қучганди.
Ҳозирги таништирув маросимлари анча ҳашаматли бўлиб кетди. Лекин у пайтлари ҳаммаси оддий ва самимий эди. Қуйида Хосе Луис Вильянуэванинг таништирув маросимидан суратларни келтириб ўтамиз.










