Артём Филипосян собиқ жамоасига қайтди
26 дек 2020 11:26
Янгиликлар
Артём Филипосян собиқ жамоасига қайтди
Индонезиянинг “ТИРА-Персикабо” жамоасида тўп тепиб келаётган ўзбекистонлик футболчи Артём Филипосян жамоасини ўзгартирди.
33 ёшли ҳимоячи Таиланднинг "Прачуап" жамоаси сафига бориб қўшилди. Филипосян учун бу клуб бегона эмас. 2019 йилги мавсумда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган футболчи мамлакат Лига кубогини қўлга киритган эди. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Аднан Ораховац ҳам Филипосяннинг жамоадоши ҳисобланади.
Артём фаолияти давомида шу кунга қадар "Машъал", "Насаф", "Бунёдкор", "Локомотив", "Бунёдкор", "Динамо" (Самарқанд), "Бухоро", "Ляонин Хувин" (Хитой), "Прачуап" (Таиланд) “ТИРА-Персикабо” (Индонезия) клубларида ўйнаган. Ўзбекистон миллий терма жамоаси либосида 13 та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар