Артур "Юве"га қайтишни истамаяпти
26 дек 2023 11:11
Янгиликлар
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Артур Мело ўзи ижара асосида ўйнаётган "Фиорентина"да қолмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.
"Бинафшаранглар" футболчидан мамнун. Уларда футболчини 20 миллион еврога сотиб олиш имконияти бор.
"Бьянконери" бразилиялик билан ҳисоблашмаяпти ва "Фиорентина" уни сотиб олишига умид қилмоқда. Туринликлар келишув яқин ойларда тузилишини кутишмоқда.
27 ёшли хавбек жорий мавсум барча мусобақаларда 24 та ўйин ўтказиб, 2 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар