UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  1 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  15 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4

Артур Геворкян: "Шерлар”га қарши ўтказган ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим” Янгиликлар

Артур Геворкян: "Шерлар”га қарши ўтказган ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим”

Кеча Ўзбекистон чемпионати 1-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўз уйида Навоийнинг "Қизилқум" жамоасини қабул қилди ва (3:1) ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг "Қизилқум" клуби футболчиси Артур Геворкян ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Чемпионатнинг илк туридаги учрашув ҳар қандай жамоа учун қийин бўлади. Биринчи ўйин бўлгани учун ҳаяжон бўлган бўлиши мумкин. Дастлабки бўлим иккинчисига қараганда қизиқарли бўлди, деб ўйлайман. Ўйин темпи ҳам юқори бўлди. 

Иккинчи бўлимда ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик ва ҳимоядаги хатоларимиз туфайли ўз дарвозамиздан 3 тўп олиб чиқдик. Ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни амалга оширдик. "Пахтакор"га қарши баҳс биз учун омадсиз  бўлди, деб ҳисоблайлик. 

Мағлубиятда барчанинг айби бор. Алоҳида бир футболчини айбдор қилиб кўрсатқочи эмасман. Шунинг учун ушбу мағлубиятни тезда эсимиздан чиқариб, иккинчи турга тайёргарлик кўришимиз керак. 

“Пахтакор” клуби анча йилдан бери олий лигада ўйнаб келмоқда. Ушбу клубда терма жамоага номзод бўлган бир қатор футболчилар бор. “Шерлар”га қарши ўтказган ўйинимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Мана шу мағлубият барча учун дарс бўлиб қолсин” – дейди “Қизилқум” клуби футболчиси Артур Геворкян.



Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди. 


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика