Арслонмурод Омонов "Бунёдкор" кўригида

Narzulla Saydullayev
14 янв 2014
Туркманистонлик ярим ҳимоячи "қалдирғочлар" машғулотларига қўшилди.
Декабрь ойида Муборакнинг "Машъал" жамоасида, январь бошида эса "Олмалиқ" сафида кўрикдан ўтган туркманистонлик Арслонмурод Омонов кеча "Бунёдкор" йиғинига қўшилди.

Агар у мураббийлар штабига маъқул келса, 2014 йилги мавсумни "қалдирғочлар" таркибида бошлаши мумкин.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia