Арслон Толипов: "Норин"га Бозоровнинг таклифига биноан келганман"
08 апр 2016 11:05
Янгиликлар
Арслон Толипов: "Норин"га Бозоровнинг таклифига биноан келганман"
Бир неча йиллардан буён Тошкентнинг "НБУ-Осиё" жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келган Толипов жорий мавсум иш жойини ўзгартиришга қарор қилди. Аниқроғи бу йил яна биринчи лигада иштирок этишни бошлаган Ҳаққулободнинг "Норин" жамоасида фаолият юритадиган бўлди.
- "Норин" жамоасига бош мураббий Равшан Бозоровнинг таклифига биноан келганман. Биласиз илгари "НБУ-Осиё"да Бозоров билан бирга ишлагандик. Шу боис у киши янги жамоасида яна мен билан ҳамкорлик қилишга таклиф этди. Кейин "НБУ-Осиё" билан хайрлашишга қарор қилдим.
- Ҳаққулобод жамоасига келиб адашмадим дея оламан. Энг аввало бу ерда халқ футболни соғинган. Уй ўйинларимизга минглаб ишқибозлар ташриф буюриб, стадион трибунасини тўлдириб ўтиришибди. Албатта бундай муҳитда ишлаш жуда ёқимли бўлмоқда.
- "Норин" клуби раҳбарияти, Давронбек Каримов, Муроджон Собиров каби фидоий инсонлар бизни ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Яратилган шароитлар ҳам кўнгилдагидек. Бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман ва ишончини оқлаш учун сидқидилдан ишлаймиз.
- Бу ерда менга иккинчи лигада иштирок этувчи жамоамизни беришди. Ёш болаларга ўз билимларимни бериб бормоқдаман. Шу билан бирга асосий жамоада Равшан Бозоровга ҳам машғулотларни ўтказишда кўмаклашаман - дейди Арслон Толипов. 
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар