"Арсенал" ва Франция термасининг собиқ футболчиси бутсаларини михга илади

Mirjalol Normatov
5 май 2023
"Арсенал" ва Франция термасининг собиқ футболчиси Матье Дебюши ушбу мавсум якунланганидан кейин бутсаларини михга илишини маълум қилди.

Дебюши 37 ёшга кирган. У "Лилль" тарбияланувчиси ҳисобланади ва 10 йиллик фаолиятини ушбу жамоада ўтказган. 2013 йилдан кейин у "Арсенал", "Ньюкасл", "Бордо" ва "Сент-Этьен" каби жамоалар таркибида ҳаракат қилди. Айни дамда у Франциянинг 2-лигаси вакили "Валансьен" таркибида ўйнамоқда.

2011-2015 йиллар давомида у Франция термаси таркибида ўйнаган ва 30 учрашувда майдонга тушган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Voix du Nord