"Арсенал", "Шальке-04", "Вольфсбург" "Сассуоло" ҳужумчиси Берардига қизиқиш билдирмоқда

Aslanov Jasurbek
31 мар 2015
"Сассуоло" ва Италия ёшлар терма жамоаси ҳужумчиси Доменико Берарди "Арсенал" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Лондонликлар 21 ёшли ҳужумчини Жоэль Кемпбеллнинг ўринбосари сифатида кўяпти. Берарди хизматларига "Шальке-04" ва "Вольфсбург" ҳам қизиқиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Берарди трансфер ҳуқуқининг ярми "Ювентус"га тегишли. Туринликлар футболчининг қолган ярим трансфер ҳуқуқини 15 млн. евро эвазига сотиб олиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com