"Арсенал" қишда Ауар билан шартнома имзолашга яна ҳаракат қилади

Alisher
30 дек 2020
"Лион" хавбеки Уссем Ауар "Арсенал"нинг шорт-листида.

Лондон клуби ёзги трансферлар ойнасида 22 ёшли франциялик футболчи билан шартнома имзолай олмаган эди, "тўпчилар" энди у билан қишда битим имзолаш учун ҳаракат қилишади.

Ўйинчининг ўзи клуб сафидан қишда кетишига шубҳа билан қарамоқда. Ауар 2021 йилнинг ёзида Европа клублари таклифларини кўриб чиқмоқчи, уни А Серия, аниқроғи "Ювентус" варианти қизиқтирмоқда.

Уссем Ауар жорий мавсум Лига 1 доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: The Mirror