«Арсенал» Обамеянг учун 41 миллион евро беришга тайёр

Narzulla Saydullayev
17 апр 2015
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Арсенал» клубининг асосий трансфер нишонига айланди.
Лондон клуби 25 ёшли Габон терма жамоаси ҳужумчиси учун 41 миллион евро беришга тайёр, деб хабар бермоқда Bild нашри.

«Канонирлар» Юрген Клоппнинг ортидан клубдан кетишга қарор қилган Обамеянгга кўпроқ қизиқиб қолишди.

Унинг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2018 йилда тугайди.

Бу мавсумда Германия чемпионатида 27та ўйинда майдонга тушган Обамеянг 12та гол урди ва 5та голли пас оширди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru