"Арсенал" "Лион" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
26 янв 2022
"Арсенал" "Лион" хавбеки Бруну Гимарайнсга қизиқмоқда.

"Канонирлар" 24 ёшли бразилиялик футболчини икки йилдан бери кузатмоқда ва у билан шартнома имзоламоқчи.

Олдинроқ хабар берилганидек, футболчига "Ньюкасл" томонидан ҳам қизиқиш мавжуд.

Гимарайнс 2021/22 йилги мавсум "Лион" таркибида 25та ўйинда майдонга тушиб, 6та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 30 млн еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports