"Арсенал" Исландия терма жамоаси дарвозабони билан келишиб олди

Sherzod Nurmatov
17 сен 2020
"Дижон"нинг исландиялик дарвозабони Рунар Рунарссон Лондоннинг "Арсенал" жамоасига ўтади.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, клублар аллақачон ҳамма нарсани келишиб олишган. Дарвозабон инглиз клуби билан 2025 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди. Яқин кунларда трансфер амалга оширилади. Рунарссон "Арсенал"да "Астон Вилла"га ўтган Эмилиано Мартинеснинг ўрнини эгаллайди.

25 ёшли Рунарссон 2018 йилдан бери "Дижон" дарвозасини қўриқлаб келмоқда, у ушбу клуб таркибида барча мусобақаларда 45 учрашув ўтказиб, 78 та гол ўтказиб юборган. У Исландия терма жамоаси сафида бешта учрашувда майдонга тушган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Ўхшаш янгиликлар