“Арсенал” “Эмирейтс”да 200-ғалабасига эришди

Aslanov Jasurbek
12 мар 2017
Англия кубогининг чорак финалида “Арсенал” ўз майдонида “Линкольн Сити”ни (5:0) йирик ҳисобда таслим этди.

Ушбу беллашув “канонирлар”нинг мазкур стадиондаги 300-учрашуви сифатида қайд этилди. Мазкур учрашувларнинг 200-тасида Венгер шогидлари ғалабага эришган бўлишса, 61 учрашувда дуранг, 39 ўйинда мағлубиятга учрашган.

“Эмирейтс” стадиони 2006 йилнинг июлида очилган бўлиб, ўз бағрига 60432 томошабинни сиғдира олади. Бу борада мазкур арена Англияда учинчи поғонани эгаллайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports