"Арсенал" "Эмирейтс" томида альпинистлар пайдо бўлган ҳолатни ўрганиб чиқади

Aslanov Jasurbek
12 дек 2016
"Арсенал" хавфсизлик хизмати "Эмирейтс" стадиони томида альпинистлар пайдо бўлган ҳолатни ўрганиб чиқишни бошлади.

DyingLlama гуруҳи альпинистлари стадионга кириб, томга чиқиб олишган.

"Мухлислар хавфсизлиги - бизнинг бош мақсадимиз. Биз "Эмирейтс"даги хавфсизликка жиддий эътибор қаратамиз. Биз воқеа текширув ишларини бошладик ва полиция ҳамда терроризмга қарши кураш мутахассислар билан ҳамкорлик қиляпмиз" - дейди Лондон клуби вакили.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Telegraph