"Арсенал" Диабига янги шартнома таклиф қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
17 ноя 2014
Агар ярим ҳимоячи Абу Диаби ўз соғлигини тиклай олса, "Арсенал" раҳбарияти унга янги шартнома таклиф қилишга тайёр.

Бу ҳақда "тўпчилар" бош мураббийи маълум қилди.

"Диабининг жароҳатлари тугмаяпти. Уни футболчи сифатида жуда ҳурмат қиламан. Хар сафар у бу ерга қайтганида, Диаби янги жароҳат орттириб олади ва ҳаммасини яна бошидан бошлашига тўғри келади. Агар футболчи тузалча, у билан янги битим имзоланади. Футболда энг муҳими "соғлиқ" - дейди Венгер.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com