"Арсенал" Бундеслигадан ярим ҳимоячи олиб келиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
19 апр 2023
Лондонликлар "Боруссия Мёнхенгладбах" клуби футболчиси Флориан Нойхаусга қизиқиш билдирмоқда.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум Бундеслигада 18 та ўйинда 1 та гол уришга эришди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Аввалроқ "Арсенал" Франция чемпионатида ижарада тўп тепаётган футболчиси учун 40 млн евро истаётгани маълум бўлганди.   


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru