"Арсенал" "Брайтон" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди

"Брайтон" футболчиси Ив Биссума фаолиятини Лондон клубида давом эттириши мумкин.

"The Star" нашри хабарига кўра, ярим ҳимоячига "Арсенал" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда.
24 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфер қиймати 40 млн фунтга тенг. Аввалроқ унга "Ливерпуль" ва "Реал Мадрид" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.


Манба: skysports.com