"Арсенал" Бельеринни бир шарт билан "Интер"га ижарага бермоқчи

Aslanov Jasurbek
7 июл 2021
Италиянинг "Интер" клуби "Арсенал" ҳимоячиси Эктор Бельерин трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

"Канонирлар" испаниялик футболчини келгусида 20–25 миллион еврога сотиб олиш шарти билан ижарага беришга тайёр.

Шу билан бирга, "Арсенал" ҳам 26 ёшли футболчини сотиб юбориш режасида бор.

Ўтган мавсумда Бельерин АПЛнинг 25 учрашувида майдонга тушиб, 1 гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport