"Арсенал" 80 миллионлик футболчисини ижарага бериб юборди

Mirjalol Normatov
25 авг 2022
"Ницца" "Арсенал" футболчиси Николя Пепени ижарага олди.

"Sky Sports" хабарига кўра, ҳозирча томонлар шартнома шартларини баён қилишмаган. 27 ёшли форвард 2019 йил ёзида 80 миллион евро эвазига Лондон клубига ўтган ва 2024 йил ёзига қадар шартнома имзолаганди.

Ўтган мавсумда 27 ёшли Пепе "Арсенал" таркибида 23 ўйинда қатгашиб, 3 гол ва 6 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports