Арсен Венгер: «Рэмзи бунчалик кўп гол уришини кутмагандим»

Narzulla Saydullayev
19 сен 2013
«Арсенал» устози Арсен Венгер ярим ҳимоячи Аарон Рэмзини «Марсель»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) мақтади.
«Тўғрисини айтсам Рэмзи бу мавсумда бунчалик кўп гол уришини кутмагандим (Рэмзи бу йил 7та ўйинда 6та гол урди). Ҳозир унинг техникаси кучайди ва пас бериш ҳусусияти ҳам ошди. Рэмзи рақиб жарима майдони ичида идеал жой танлашда адашмаяпти.

Аммо голлар келади ва кетади, баъзида кетма-кет голлар урасан, баъзида ойлаб гол ура олмайсан, асосийси ўйин сифатини ошириш», – дейди Венгер.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: soccer.ru