

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, баъзи мухлислар гавжум стадионга киришга уринган, бунинг натижасида зўравонлик ва тартибсизликлар авж олган.
Полиция мухлисларни резина ўқ ва кўздан ёш оқизувчи газ ёрдамида тўхтатишга уринди – ҳатто маҳаллий телевидение мухбирига ҳам жонли эфир вақтида полициячи томонидан ўқ узилган.


Кўздан ёш оқизувчи газ майдонга ҳам тарқалиб, ўйинчилар ва мухлисларга таъсир қилди, натижада учрашув атиги 9 дақиқадан сўнг тўхтатилди.
"Гимансиа" юлдузи Леонардо Моралес шундай деди: "Менинг 2 ёшли ва олти ойлик ўғилларим нафас ололмади. Биз чорасиз қолдик ва трибунадаги барча одамлардан хавотирландик".
Буэнос-Айрес хавфсизлик вазири Серхио Бернининг маълум қилишича, 57 ёшли "Гимнасиа" мухлиси касалхонага олиб кетилаётганда вафот этган.
Аргентина футбол ассоциацияси ушбу зўравонликни қоралаб, баёнот эълон қилди.