UZ

Сўнгги янгиликлар

21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  0 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  7 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  11 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   6 19:21АПЛ. "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Сандерленд" ва бошқа жамоалар таркиби аниқ!  13 19:13Ла Лига. "Барселона" – "Атлетик": Ямаль, Левандовски ва Беренгер асосийда!  19 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  8 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  245 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3 17:35Камбэк яқин: Погба бугун "Монако" сафида майдонга тушиши мумкин  2 17:01Слот "Ливерпуль" қишда трансферларга қўл уриши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  7 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  1

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси Янгиликлар

Аргентинада битта бўлса, бизда иккита Марадона бор, улардан бирининг ўғли — Месси

Эртага Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 жаҳон чемпионати доирасида Аргентинага қарши майдонга тушади.

Бир неча йил илгари ижтимоий тармоқларда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома сурати туширилган сурат тарқалди. Унда хоразмлик ота ўғлига Месси исмини қўйгани акс эттирилганди.

Диққатга сазовор томони шундаки, отанинг исми Марадона бўлиб, у икки машҳур футболчи Лионель Месси ва Диего Марадонанинг ашаддий мухлиси бўлган. У ўз кумирларидан илҳомланиб, ўғлига Месси деб исм қўйди. Натижада боланинг тўлиқ исми Месси Каримов Марадона ўғли бўлиб қолди. Ҳозирда Месси 13 ёшни қарши олган.

Ундан кейин ҳам турли футболчиларнинг исмлари қўйилган гувоҳнамалар суратлари ижтимоий тармоқларда тарқалган, бироқ тасдиқланмаганди. 

Шунингдек, мамлакатимизда Марадона исмли футболчи ҳам бор. 1994 йил таваллуд топган Марадона Сафаровнинг футболчилик фаолияти исмига мос тарзда ўтмади. "Машъал", "Шўртан", "Динамо" каби клубларда тўп тепган қашқадарёлик футболчи айни дамда Қирғизистоннинг "Ўш" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Оқил Абдубарноев тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика