

Маълумотларга кўра, Аргентина терма жамоасининг баъзи футболчилари меҳмонхонага келганда, автобусдан қўлида кислородли балонча билан тушишган. Бундай балончалар ҳар бир футболчида бор, улар катта баландликларда иқлимга тезроқ мослашишга ёрдам беради.
Аргентина терма жамоаси 12 сентябрь куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Боливияга қарши ўйнайди. Учрашув сув сатҳидан 3650 метр баландликдаги "Эрнано Силес" стадионида ўтказилади.



