

"Моуриньо - футбол оламидаги энг ботир инсон. У "Манчестер Юнайтед"даги мавсумидан мамнун бўлиши керак" - дейди Арбелоа.
Моуриньо 2010-2013 йилларда "Реал"да Арбелоа билан бирга ишлаган. Бу вақт ичида у "Барселона"га қарши баҳсларда ўзининг "қилиқлари" билан ажралиб турган. Бундан ташқари, у "Реал"даги ўзининг сўнгги мавсумида "Қироллик клуби" собиқ посбони Икер Касильяс билан келиша олмай қолган.



