UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Расман: "Динамо" буркина-фасолик футболчини таркибга қўшиб олди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  2 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  3 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  0 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  3 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  5 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  5 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1

"Арал"нинг 20 ёшли вингери, пешқадамни ютган мураббий ва Муборакдаги "қалқон" — Про лига 4-тур лауератлари Янгиликлар

"Арал"нинг 20 ёшли вингери, пешқадамни ютган мураббий ва Муборакдаги "қалқон" — Про лига 4-тур лауератлари

Championat.asia сайти Про лига 4-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши дарвозабони - Умиджон Ҳамроев ("Машъал")

"Машъал" бу турда ўз майдонида "Шўртан"ни қабул қилди. Қашқадарё дербисида Асрор Алиқулов шогирдларининг қўли баланд келди. Шу куни ғузорликлар ҳам мезбонлар дарвозаси олдида бир нечта хавфли вазиятларни яратди. Лекин уларнинг голга айланишига "Машъал" посбони Умиджон Ҳамроев йўл қўймади ва бир нечта сейвларни амалга оширди. Маълумот учун, "Машъал" жорий мавсумда ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборгани йўқ. 


 "Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши футболчиси - Иззатилла Қутибоев ("Арал")

2004 йилда туғилган Иззатилла Қутибоев бу йил "Арал" сафида ўзининг чаққон ҳаракатлари, индивидуал сифатлари билан ажралиб турибди. Футболчини "Олимпик Мобиуз"га қарши кечган ўйинда ҳеч ким тўхтата олгани йўқ. У рақиб дарвозасини ишғол қилишдан ташқари жамоадошларининг 2 та голига ассистентлик ҳам қилди. 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 4-турнинг энг яхши мураббийи - Муҳсин Низомиддинов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" Фарғонада турнир жадвали пешқадами "Хоразм"ни қабул қилди. Қизиқарли кечган учрашувда Муҳсин Низомиддинов шогирдлари йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабани тантана қилди. Сайтимиз талқинига кўра, айнан Низомиддинов турнинг энг яхши мураббийи сифатида тан олинди.

 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика