UZ

Сўнгги янгиликлар

20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 20:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Динамо" (матнли трансляция)  1 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  0 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  4 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  0 18:10Суперлига. "Шўртан" - "Навбаҳор" 2:2 (матнли трансляция)  33 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   54 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  18 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  12 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  14 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  3

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади" Янгиликлар

"Арал" бош директори Азамат Алланиёзов: "Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Кейинги йилга "Турон" стадиони ва клуб учун база тайёр бўлади"

Бу йил Про лигада Қорақалпоғистондан вакилида "Арал" жамоаси иштирок этмоқда.

Жамоа ортда қолган 5 та тур давомида турли натижаларни қайд этди. Дастлаб уйда "Дўстлик"ни таслим қилган нукусликлар кейинги учрашувларда "Машъал" ва "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди. Сўнгги икки учрашувда "Олимпик Мобиуз"ни таслим қилган бўлса, Ғузорда "Шўртан" билан дуранг қайд этди. Эндиликда "Арал" Ўзбекистон Кубогидаги юришини бошлайди. Кубок баҳслари олдидан клуб бош директори Азамат Алланиёзовнинг фикрлари билан қизиқдик. 


"Авваламбор, Ўзбекистон халқини ўтган хайит байрами билан табриклайман. Про лигадаги иштирокимизга тўхталсам, мавсумнинг биринчи ўйини қийин кечиши аниқ эди. Биринчи турни уйда "Дўстлик"ка қарши ўтказдик. Улар ҳам ёшлардан шаклланган яхши жамоа экан. Қийинчилик билан бўлсада ютиб олдик. Муборакда яхши жамоа бор. Ўз академиясига эга. У ерда ҳам осон ўйин ўтказмадик. Биз уй ўйинларимизни сунъий майдонда ўтказяпмиз. Шуни ҳисобга олганда футболчилар табиий майдонда қийналишади. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказяпти. "Қўқон-1912"ни эса ютишимиз керак эди, чунки олдимизга Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган. 


Насиб қилса, "Турон" стадионимизда таъмирлаш ишлари бошланади. Мазкур аренага кўчиб олсак, бизда Суперлигага чиқишда муаммо юзага келмайди. Кейинги йилга стадион ва базамиз тайёр бўлади. Олдимиздаги вазифаларни уддалаймиз деган умиддаман.

Ўзбекистон Кубогига жиддий тайёрланяпмиз. Мақсадимиз узоқроққа бориш. Дастлаб гуруҳдан чиқишимиз керак. Имкон қадар ярим финалгача боришни кўзлаганмиз. Суперлига жамоалари билан осон бўлмаслигини биламиз. Лекин биз ҳам курашамиз. Ярим финал биз учун яхши натижа бўлади. 

Қорақалпоғистон халқи футбол билан яшайди. Талаб кучли. Улар мендан қачон Суперлигага чиқишимизни сўрашади. "Арал" уларнинг ишончини оқлайди ва Суперлигага йўлланма олади. Фақат бизни қўллаб-қувватлаб туришса бас",- дейди "Арал" бош директори Азамат Алланиёзов.





Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика