АҚШдаги футбол ўйинида майдонга енот чиқиб келди

Оқил Абдубарноев
16 май 2024
МЛС доирасидаги "Филадельфия Юнион" — "Нью Йорк Сити" учрашувида тўхталиш юзга келди.

Беллашувнинг биринчи бўлимида майдонга енот югуриб чиқди. Мухлислар режага киритилмаган томошани олқишлашди. Ҳодиса ижтимоий тармоқларга тарқалди.

Жонивор уни ахлат қутиси ушлаган ҳолда қувлаган стюарднинг чангалидан қутулиб қолди.


Аммо енот ҳам майдон эгаларига ёрдам бера олмади: "Нью Йорк Сити" сафарда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Major League Soccer