АПЛнинг бир қатор клублари "Селтик" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда
22 дек 2022 15:05
Янгиликлар
АПЛнинг бир қатор клублари "Селтик" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда
Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, АПЛ клублари "Селтик" форварди Лиэль Абадага қизиқиш билдиряпти.
Манба берган хабарга кўра, инглиз клублари 21 ёшли исроиллик футболчини январда ўз сафига қўшиб олмоқчи, Шотландия жамоаси эса бор куч-ғайрати билан футболчини таркибда сақлаб қолиш ниятида.
Абада "Селтик" сафида 2021 йилнинг июлидан бери тўп тепиб келади. 2022/23 йилги мавсум у жамоа сафида 28 учрашувда 10 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига-2025. "Нефтчи" — Ўзбекистоннинг олти карра чемпиони!
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Фикрлар