АПЛ. “Саутгемптон” мағлубиятли серия бўйича энг ёмон натижасини қайд этди

Eldor Akmurzayev
14 фев 2021
Англия чемпионати 24-турида “Саутгемптон” ўз майдонида “Вулверхэмптон”га 1:2 ҳисобида ютқазди.

“Авлиёлар” АПЛдан ўрин олган қаторасига 6 баҳсдан бери мағлубият аламини тотиб келмоқда. Жамоа ўз тарихидаги илк бор чемпионатда бундай антирекордни қайд этди.

Ральф Хасенхуттль шогирдлари аввалги турларда “Лестер Сити” (0:2), “Арсенал” (1:3), “Астон Вилла” (0:1), “Манчестер Юнайтед” (0:9) ҳамда “Ньюкасл Юнайтед” (2:3)га ютқазганди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Opta