UZ

Сўнгги янгиликлар

01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23

АПЛ. Рамазон муносабати билан футболчиларга оғиз очиш учун вақт берилади Янгиликлар

АПЛ. Рамазон муносабати билан футболчиларга оғиз очиш учун вақт берилади

Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манбага кўра, АПЛ мутасаддилари лигадаги барча ҳакамларни Рамазон ойида кечки ўйинлар олдидан иккала жамоа сардорлари билан маслаҳатлашган ҳолда мусулмон футболчилар оғиз очиши учун имконият яратиб беришни ўйламоқда.

Душанба куни “Лестер” ва “Кристал Пэлас” бош ҳакам Грэм Скотт билан маслаҳатлашиб, учрашув бошланганидан ярим соат ўтгач, Уэсли Фофана ва Шейху Куятега рўза амалларини бажариб олишига имкон берилди. Меҳмонлар кипери Висенте Гуаита юқоридаги футболчилар майдон четида қувватни кўтарувчи энергетик ичимликни ичиб олишини кутди ва тўпни ўйинга киритишни бироз кечиктирди.

Агар ҳар иккала жамоа сардорлари рози бўлса, Премьер-лига қоидалари бўйича ўйинда доимо бироз пауза қилишга имкон берилади. Энди эса лига буни одатий ҳолга айлантиришни кўриб чиқмоқда.

Бу содир бўлиши мумкин бўлган навбатдаги ўйин: АПЛ 34-тури доирасида 30 апрель куни ўтадиган “Саутгемптон” – “Лестер” учрашувида юз бериши кутилмоқда.


Instagram'даги @angliyаfutboli саҳифасига обуна бўлинг! 

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика