АПЛ клуби Ашраф Хакимига қизиқмоқда
15 июн 2020 18:20
Янгиликлар
АПЛ клуби Ашраф Хакимига қизиқмоқда
"Реал" ҳимоячиси Ашраф Хакими фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
Дортмунднинг "Боруссия" жамоасида ижара асосида ўйнаётган 21 ёшли ўйинчи "Манчестер Сити" қизиқишига сабаб бўлди.
"Шаҳарликлар" сўнгги ҳафталарда футболчини харид қилиш бўйича изланишлар олиб борди. Хакимининг трансфери клубнинг еврокубокларда қатнашишни тақиқловчи қарорга нисбатан берилган апелляциянинг жавобига боғлиқ.
Агар "Сити"га ЧЛда қатнашишга рухсат берилса, манчестерликлар Хакимининг трансферига кўпроқ кучни ташлайдилар.
Хакими жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 31та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 10та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар