UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  22 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  23 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2

Анвар Ғофуров: "Бугунги ўйин яхши дарс бўлди" Янгиликлар

Анвар Ғофуров: "Бугунги ўйин яхши дарс бўлди"

Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган ОКМК - "Бунёдкор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Анвар Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биздаги режалар бошқача эди. Ўйин бошида қовушмади, вазиятлар ўхшамади. Бизда кўпроқ ёш футболчилар ўйнамоқда. Бугунги ўйин яхши дарс бўлди деб ўйлайман. Тўғри хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда яхши ҳаракат қиламиз. Биз шу йўналишни танлаганмиз. Мақсадимиз кейинги ўйинларда ғалабаларга эришиб, юқори ўринлар учун курашиш.

- Ўйинга танлаган режангизни очиқлай оласизми?

- Тўп назорати, вазиятлардан унумли фойдаланиш.

- Жамоа кетма-кет иккита турдан буён яхши ўйин кўрсатмоқда. Бугун ҳам кучли рақибга қарши 10 киши бўлиб ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Олдиндаги мақсадлар ҳақида айтиб ўтсангиз.

- Ҳар бир футболчига ўсиши учун ёрдам бериш. Ёш футболчиларни юқори даражага олиб чиқиш. "Бунёдкор" шу режа асосида юқори ўринлар учун ҳаракат қилади.

- Захирадан тушиб захирага олинган Фарҳод Ўткировнинг ҳолати қандай?

- Албатта, бундай ҳолат футболчига ёқмайди. Ўзи учун ҳам дарс бўлди, келгуси ўйинларга бошқача тайёргарлик кўради. Аслида у юқори савиядаги футболчи. Биз ҳозир футболчиларни юқорироқ даражага кўтаришимиз керак. Бундан жамоа фақат ютади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика