UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33U-23 Осиё Кубоги. Гуруҳдошимиз Жанубий Корея Ливанга имконият қолдирмади   0 18:18U-23 Осиё Кубоги. Эрон U-23 - Ўзбекистон U-23. Таркиблар маълум  4 18:06Ислом Тўхтахўжаев: “Ҳар қандай футболчига бундай ишқибозлар қаршисида ўйнаш ёқимли”  3 17:52Ханси Флик: "Мбаппе - энг зўр ҳужумчи, лекин биз ўзимизга ишонамиз"  3 17:17Футзал. Олий лига пешқадамида бош мураббий ўзгарди  1 16:58Мбаппе класикода ўйнайдими? Алонсо жавоб берди  1 16:37"Арсенал" "Реал" ҳужумчиси учун 80 миллион евро тўламоқчи  3 16:12Ханси Флик: "Қасос олиш ҳақидаги гаплар менга ёқмаяпти"  2 15:51Хаби Алонсо: "Ғалабага тайёрланяпмиз"  3 15:10Аденис Шала: "Ўзбек футболи Македония ва Косовога нисбатан анча устун. Канте мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди"   1 14:59Ибрагимович "Аякс"га ўтишга яқин  1 14:28Депай ёзда эркин агентга айланиши мумкин  0 14:01"Челси" Беллингемни нишонга олди. "Реал" бунга муносабатини билдирди  8 13:37ПСЖ хавбеки Туркияга йўл олиши мумкин  1 13:14“Челси” футболчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  3

Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Бухоро" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.



Ўйин ҳақида

- "Бухоро"ни плей-офф йўлланмаси билан табриклайман. Йигитларга раҳмат, қўлларидан келганча ҳаракат қилишди. Бугун бизни фақат ғалаба қониқтирарди. "Бухоро" барибир Суперлига жамоаси бўлгани учун классда устунлик қилди. 

- Жамоангиз ўйинидан қайд даражада қониқдингиз?

- Футболчиларимга ҳеч қандай эътироз йўқ. Ўйиндан олдин қийин бўлишини билардик. "Бухоро" Суперлига жамоаси ҳисобланади. 

- "Шўртан" бир неча йилдан бери Про лигада ҳаракат қилмоқда. Олдинлари клуб Суперлиганинг мунтазам иштирокчиси эди. Клуб яна Суперлигага қайтишига нима ҳалал бермоқда?

- "Шўртан" олдинлари Суперлигада ҳаракат қиларди. Клубнинг қарзи кўпайиб кетгани сабабли жамоада муаммолар бўларди. Ҳозир эса раҳбариятга раҳмат айтмоқчиман. Айни дамда ҳеч қандай мураббий ёки футболчидан жамоа қарздор эмас. Яқин муддат ичида клуб олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилади ва "Шўртан" бунга арзийди.

- "Шўртан" бугун босимсиз, эркин ўйнади. Бу сизнинг кўрсатмангиз эдими?

- Ҳар бир ўйиндан олдин йигитларга исталган жамоа билан ўйнаш мумкинлигини айтаман. Тезроқ қарор қабул қилиб, ҳаракат қилинса, Про Лига ва Суперлига даражаси унчалик ҳам катта эмас ва натижага эришса бўлади. Футболчиларим ҳаракат қилишди. Уларда ўзларига ишонч ҳам бор эди. Бугун ҳам ғалаба қозонамиз деб мақсад қўйгандик. Умуман, исталган турнирда "Шўртан" ғалаба учун майдонга чиқади. Бугун ҳам масалан, 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан олдинга бордик. Яна бир бор "Бухоро"ни табриклайман.

- "Бухоро" сизга бегона эмас. Икки йил олдин жамоада ишлагансиз. Ўша даврдаги "Бухоро" ва ҳозирги жамоанинг бир биридан фарқи борми?

- Албатта, фарқи бор. Биз ишлаган даврда жамоа Про лигада ўйнарди, ҳозир Суперлигада. Футболчиларнинг жаражасида ҳам фарқ бор. Бугун ҳам сўнгги дақиқаларда улар бизни жазолаб қўйишлари мумкин эди. Бироқ, вазиятни якунлайдиган ўйинчи топилмади. "Бухоро"га Суперлигадаги ўйинларида омад тилайман. "Бухоро" жамоаси ва мухлислари Суперлигага муносиблар. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика