UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  0 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  15 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Мавсумнинг илк ўйинига мос учрашув бўлди"

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Шўртан

Про лига. 1-тур

13/03/2024, 16:30

0
:
0
Тугади

Бухоро

45'
90'

Ўйин ҳақида

- Аввало барча юртдошларимизни Рамазон ойи кириб келганлиги ва Про-лиганинг очилиши билан табриклайман. Бугунги учрашув мавсумнинг илк ўйинига мос тарзда ўтди. Йигитлар охиригача ҳаракат қилишди, лекин биринчи ўйинларда барибир осон бўлмайди.

- "Шўртан" олдига бу йилги мавсумда қандай вазифа қўйилган?

- Клуб раҳбарияти ва ҳомийлар томонидан жамоани Суперлигага олиб чиқиш вазифаси қўйилди.

- Футболчилар билан аксарият шартномалар 2024 йил декабрь ойигача тузилганига сабаб нима?

- Мен жамоага таклиф этган футболчилар менга ишонишади. Агар биз олдимизга қўйилган вазифани уддалай олсак, шартномани узайтириш муаммо бўлмайди.

- Сариқ карточкалар кўпайиб кетганига муносабатингиз?

- Футболчи ўйин давомида карточка олади, бу нормал ҳолат. Лекин ҳакам билан тортишиб карточка олишни қаттиқ қоралайман. Бундай ҳолат учун Регламентда ҳам жазо бор. Шунингдек, клуб ички тартиб-қоидаларига кўра ҳам бундай футболчини жазолаймиз.

- Бугунги ўйиндан қониқдингизми?

- "Бухоро" ўтган мавсум Суперлигадан тушган, уларда аниқ мақсад борлиги аниқ. Биринчи ўйинлигидан келиб чиқсак, натижадан қониқдим. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика