UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Анвар Бердиев: "Аввал вазиятни кўриб чиқинг, кейин саволингизга жавоб бераман" Янгиликлар

Анвар Бердиев: "Аввал вазиятни кўриб чиқинг, кейин саволингизга жавоб бераман"

Про лиганинг 12-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Шўртан" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- Ажойиб ўйин гувоҳига айландик. Ўйлайманки, учрашув мухлисларга манзур бўлди. Шогирдларим борини бериб, ҳаракат қилди. Кичик хатолар иккита гол ўтказиб юборишимизга сабаб бўлди. "Қўқон-1912"ни ғалаба билан табриклайман. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўришни бошлаймиз. 

- "Шўртан"нинг жорий мавсумдаги вазифаси қандай?

- Жамоа вазифаси — ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушиш. Иккинчи давра аввалида ўзимизга керакли футбочилар билан таркибни кучайтирдик. Рақиб жамоага ҳам Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилган. Бугун кўп жабҳада ютқазмадик, юқорида айтганимдек, кичик хатолар гол юзага келтирди. 

- "Шўртан"нинг кўпгина футболчисини майдонда тиббий ёрдамга муҳтож ҳолатда кўрдик. Бу ўйинчиларнинг жисмоний тарафдан яхши ҳолатда эмаслигидан далолат берадими ёки ўйин қўпол тарзда ўтганлигиданми?

- Сиз иккинчи голидан кейин кўрдингизми вазиятни?

- Тўғрисини айтаман, ўша вазиятни кўрмай қолдим...

- Аввал ўша вазиятни кўриб чиқинг, кейин менга шу саволни берасиз. Мен эса саволингизга жавоб бераман.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика