Антонио Валенсия: “Мен ўзимни жуда яхши ҳис этаяпман”

Tolibjon Qosimov
24 дек 2013
“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Антонио Валенсия, жамоада ўзини яхши ҳис этаётганини таъкидлади.

“2012 йилни яхши ўтказдим деб ўйлайман, аммо кейинги йили жароҳатлар жисмоний ҳолатимга қаттиқ таъсир қилди.

Бироқ энди барчаси ортда қолди. Мен ўзимни жуда яхши ҳис этаяпман ва ўзимни юз фоиз кўрсатишга тайёрман. Фикримча 25-рақамни қайтиб олганимдан сўнг, омад менга яна кулиб боқди”, - дея таъкидлади Валенсия.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru