Антонио Матеу Лаос ЛаЛиганинг 16-турида ишламайдиган бўлди

Mirjalol Normatov
5 янв 2023
ЛаЛиганинг 16-тури учун ҳакамлар маълум қилинди.

Бош ҳакамлар рўйхатида Испаниянинг машҳур ҳакамларидан бири Антонио Матеу Лаос қайд этилмади. Бунга сабаб сифатида ҳакамнинг сўнгги 3 ўйинида 31 сариқ ва 4 қизил карточка кўрсатилгани келтирилди.

Жумладан, Лаос Испания чемпионати доирасидаги "Эспаньол" - "Барселона" баҳсида Жорди Альба ва Винисиус Костани майдондан четлатди, уларнинг орасига сўнгги дақиқаларда Хави ҳам қўшилди. Испания Кубоги доирасида "Севилья" - "Линарес" баҳсида эса андалусияликлар устози Хорхе Сампаоли қизил карточка билан жазоланди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal